Жаҳон | 12:18 / 27.08.2018
10106
1 дақиқада ўқилади

Париж энг қиммат меҳмонхоналарга эга шаҳар деб топилди

Фото: gatetotravel

STR Global компанияси шаҳарлардаги меҳмонхона харажатларини таҳлил қилиб чиқди. Маълум бўлдики, ёзги туристик мавсумда энг қиммат меҳмонхоналар Парижда жойлашган. 

Париж меҳмонхоналарида бир суткалик яшаш ўртача 263 еврони ташкил этади. Иккинчи ўринни Тель-Авив (бир кун учун 239 евро) эгаллади. Кучли учликни 236 евро билан Нью-Йорк шаҳри якунлади.

Қолган ўринлар қуйидагича жойлашган:

4-ўрин: Цюрих – 216 евро;
5-ўрин: Женева – 215 евро;
6-ўрин: Рим – 182 евро;
7-ўрин: Лондон – 181 евро;
8-ўрин: Копенгаген – 179 евро;
9-ўрин: Амстердам – 178 евро;
10-ўрин: Дублин – 168 евро.

Мавзуга оид