Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депарде жинсий зўравонлик айблови бўйича судга тортилади
76 ёшли актёр 2018 йилда ҳамкасби Шарлотта Арнуга жинсий зўравонлик қилганликда айбланмоқда. 7 йил ўтиб, иш Париж жиноий судига ўтказилган.
Франциялик актёр Жерар Депарде Парижда зўрлаш ва жинсий зўравонлик айбловлари бўйича судланади. 2 сентябр, сешанба куни AFP агентлиги манбаларга таяниб ёзишича, шундай қарорни тергов судяси қабул қилди.
Депардега қарши айбловлар 2018 йилда ўша пайтда 22 ёшда бўлган актриса Шарлотта Арну томонидан илгари сурилган эди. У отасининг дўсти бўлган Депарде 2018 йил август ойида Париждаги уйида уни икки марта зўрлаганини даъво қилган. Арну полицияга мурожаат қилган, бироқ тергов суд жараёнига олиб келмаган.
2020 йилда Арну янги шикоят билан чиқди. Ўшандан бери Депарде устидан тергов олиб борилмоқда. 2024 йилда Париж прокуратураси иш бўйича суд жараёнини ўтказишга чақирган.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
12:39 / 30.05.2026