Давлат бюджети тўғрисидаги барча ахборот ҳамма учун очиқ бўлади

Фото: Sputnik
Президентнинг «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Ҳужжат билан Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Масалан, кейинги йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирок эта бошлайдилар. Туманлар (шаҳарлар) бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10%и жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади, деб ёзади Norma.
2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлар батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган қонун билан тасдиқланади. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда параметрлар Президент қарори билан тасдиқланади.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек бюджетлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин мажбурий жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Лойиҳалар ҳамда ҳисоботлар билан бирга Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри ҳам эълон қилинади.
Ҳисоб палатасининг бюджетлар, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот юзасидан ташқи аудит ва баҳолаш натижалари бўйича хулосалари мажбурий эълон қилинади.
Бу юқорида баён этилган принциплар ва қоидалар бажарилишини таъминлашда ёрдам беради. Айни 2019 йилдан фаолият юрита бошлайдиган янги порталда бюджетларнинг лойиҳалари, улар ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ва Ҳисоб палатасининг хулосалари эълон қилинади. Жамоатчилик фикрини шакллантириш учун қўшимча манбалар ҳисобидан молиялаштирилиш таклиф этилаётган тадбирлар тўғрисидаги ахборот ҳам шу ернинг ўзида жойлаштирилади.
Умуман олганда у фуқаролар билан қайта алоқани ташкил этиш воситасига айланиши, бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари тўғрисида хабардор қилиш ва бюджет жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш имкониятини бериши лозим.
Парламентга бюджетлар, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқишда фуқароларнинг портал орқали келиб тушган фикр ва таклифларини таҳлил қилиш тавсия этилди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

13:31 / 29.04.2025