Порошенко «Москванинг қисқичлари» ҳақида гапириб берди
Украина президенти Пётр Порошенко Россияни ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатдаги сайловларга аралашишда айблади. Бу ҳақда президент маъмурияти сайтида маълум қилинди.
Бу ҳақда Порошенко Украинанинг хорижий дипломатик муассасалари раҳбарлари билан йиғилишда маълум қилди.
«Москванинг қисқичлари ижтимоий тармоқларда жуда кучли тарзда жойлаштирилган, алоҳида ахборот воситаларини, кибермаконда назорат қилади... Ҳозирнинг ўзидаёқ етакчи IT-компаниялар Россия илдизлари билан чирмаб олинган минглаб, ўн минглаб сохта аккаунтларни қайд этмоқда. Россия янги, ўта кучли манипуляцион кампанияга тайёрланмоқда - fake news, барқарорликка путур етказиш», - дея маълум қилди Порошенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россияни «ёқимсиз сюрпризлар» ҳақида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024