Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина АҚШга мудофаа мажмуалари бўйича мурожаат қилди
Фото: Газета День
Украинанинг Қўшма Штатлардаги элчиси Валерий Чалийнинг маълум қилишича, Киев АҚШ ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олиш ҳақида Вашингтонга мурожаат қилган. Бу ҳақда у «Новое время» радиостанцияси эфирида айтиб ўтди.
Чалийнинг сўзларига кўра, бу масала Украина ва АҚШ етакчилари Пётр Порошенко ҳамда Дональд Трампнинг ўзаро учрашувида, шунингдек, Қўшма Штатлар президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг Киевга ташрифи давомида кўтарилган.
«Бизнинг кейинги давр бўйича эҳтиёжларимиз, менинг назаримда, бу денгиз соҳаси, ҳарбий-ҳаво маконидир: буларсиз биз мамлакатни ҳимоя қилишни таъминлай олмаймиз», - дея айтиб ўтди Чалий.
Аниқлик киритилишича, Украинага камида учта шундай комплекс керак. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири қиймати эса 750 миллион доллар атрофида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россияни «ёқимсиз сюрпризлар» ҳақида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
18:16 / 12.05.2026
АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади
17:39 / 12.05.2026
Марказий Осиё ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучлари ўқув машғулотида иштирок этади
14:09 / 12.05.2026