Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВнинг янги ташкил этилган институти нималар билан шуғулланади?
Президентнинг “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси малака ошириш факультети, академик лицейлар билан ишлаш бўлими, моделлаштириш ва симуляция маркази ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш курси негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ташкил этилди.
Малака ошириш институтига қуйидаги вазифалар юклатилди:
- Малака ошириш институти бошлиғига бошқа олий таълим муассасалари ва давлат органлари, шу жумладан хорижий малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
- малака ошириш йиғинларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тажрибали амалиётчи ходимлари ҳамда Академия профессор-ўқитувчиларини таклиф этиш;
- Малака ошириш институтига ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларининг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштириш;
- жойларда ўқув йиғинларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг барча академик лицейларида Малака ошириш институтининг филиаллари (аудиториялари)ни ташкиллаштириш.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026