Ўзбекистон | 11:38 / 30.08.2018
13404
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга амалий ташриф билан боради  

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 сентябрда Қирғизистонга амалий ташриф билан боради. 

Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида ўтадиган Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этади.

Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгашига Ўзбекистон, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо давлатлар ҳисобланади. 

Ўзбекистон ушбу кенгашга жорий йилнинг 30 апрелида расман кирган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид