Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори: Улуғнор тумани комплекс ривожлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “2018-2020 йилларда Андижон вилоятининг Улуғнор туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2018-2020 йилларда Андижон вилоятининг Улуғнор туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқланди:
Андижон вилоятининг Улуғнор туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
саноатни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
хизматлар соҳасини ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
қишлоқ хўжалиги соҳасини янада барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, ичимлик суви ҳамда табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича манзилли дастур;
ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастур;
қишлоқ хўжалиги соҳасида ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш бўйича манзилли дастур.
Андижон вилояти ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда Дастурнинг сўзсиз бажарилишини таъминлайди ҳамда бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутади;
муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.
Андижон вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳаларнинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан Дастурга, заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида, Дастурда назарда тутилган лойиҳаларни келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда инобатга олади.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Дастурга киритилган объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан сифатли ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда берилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
10:12 / 10.03.2026