Спорт | 09:00 / 30.08.2018
25357
1 дақиқада ўқилади
Яна битта медал. Ўзбекистон 6-ўринга чиқиб олди
Индонезияда Осиё ўйинлари доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар яна бир бронза медалини қўлга киритишди.
1000 метрга каноэда эшкак эшган Нурислом Тўхтасин ўғли ва Серик Мирбеков жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, эшкак эшиш бўйича бугунги 5та финалда Ўзбекистон вакиллари 4та медални қўлга киритишди.
Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 49тага етди - 13 олтин, 18 кумуш ва 18 бронза. Айни вақтда Ўзбекистон жамоаси 6-ўринга кўтарилган.