Ўзбекистон | 12:45 / 30.08.2018
6321
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг янги элчиси Римга жўнаб кетди

Фото: UzReport

2018 йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Отабек Акбаров Тошкент шаҳридан Рим шаҳрига жўнаб кетди.

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, О.Акбаров илгари ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Италия муносабатларининг асослари Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримовнинг 1996 йил июнь ойида ва 2000 йил ноябрь ойида Италияга расмий ташрифлари чоғида ўрнатилган.

1997 йил май ойида Италия президенти О.Скальфаро ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрган.

2012 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Италия парламенти Депутатлар палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 2009 йилдан буён Тошкентда Турин политехника университети фаолият кўрсатмоқда. 2013 йил январь ойида Самарқанд ҳокимлиги ва Флоренция провинцияси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. 

Мавзуга оид