Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар ойнинг учинчи жумасида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади
Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” доирасида амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторингини олиб бориш, шунингдек, ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”ни ўтказиш бўйича дастур тасдиқланди.
Шунингдек, ушбу ҳужжат билан Ички ишлар вазирлигининг тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилишини йўлга қўйиши белгиланди.
Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги зиммасига тегишли вазирликлар билан биргаликда “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” мажбурий фанини жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026