Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида КХДР бўйича ҳисоботни блоклади
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида КХДР бўйича ҳисоботнинг қабул қилинишини блоклади. Бу Россиянинг Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Василий Небензя хабар берди, деб ёзмоқда РИА «Новости».
Унинг аниқлик киритишича, гап КХДРга нисбатан санкциялар билан шуғулланувчи 1718 Қўмитаси ҳисоботи ҳақида кетмоқда.
«Биз ҳисобот бандларидан ва унинг устидаги иш қандай олиб борилаётганидан норози бўлганимиз учун 1718 Қўмитанинг ҳисоботини блокладик. Мен бу борада аниқлик кирита олмайман, сабаби ҳисобот ҳали эълон қилинмаган ва ҳозирча махфий саналади», - деди Небензя.
Унинг сўзларига кўра, Россия делегацияси ва бошқалар Қўмитадан қатор интернет ва оммавий ахборот воситаларига маълумотлар доимий равишда сизиб чиқаётганидан ташвишда. Небензянинг аниқлик киритишича, бу фактлар бўйича суриштирув ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия элчиси АҚШни Сурия бўйича огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026