Ўзбекистон | 10:58 / 31.08.2018
12886
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

“Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги билан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида сиёсат, иқтисодиёт ва ижтимоий тараққиёт соҳаларида юксак эътирофга сазовор улкан ютуқларни қўлга киритди.

Сиз, Жаноби Олийлари раҳбарлигида амалга оширилаётган ва салмоқли натижалар бераётган ислоҳотлар сиёсати алоҳида таҳсинга муносиб.

Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиётида янги ва янада юксак марраларга эришишига ишончим комил.

Мамлакатларимиз 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатганидан буён ишонч ва дўстлик тамойиллари асосида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантираётганидан хурсандман. Сиз, Президент жаноблари билан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун ўзаро мақбул муддатларда Ўзбекистон Республикасида ташриф билан бўлишга умид қиламан.

Президент жаноблари, Сизга мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон Республикасига янада равнақ тилайман”, - дейилади табрикда.

Мавзуга оид