Жаҳон | 09:33 / 01.09.2018
10494
2 дақиқада ўқилади

Осиёнинг энг қимматбаҳо компанияси бир кун ичида 20 миллиард доллар йўқотди

Фото: Фото: Aly Song / Reuters

Осиёнинг энг қимматбаҳо компанияси, онлайн-ўйинлар ишлаб чиқарувчи Tencent Holdings акциялари 31 августда Ҳонгконг биржасида 4,87 фоизга арзонлашиб, бир дона акцияси нархи 340 Ҳонгконг долларигача тушиб кетди. Оқибатда компаниянинг капиталлашуви қиймати 3,4 трлн Ҳонгконг долларигача (433 млрд доллар) тушиб кетган. Компания бир кун ичида 20 млрд долларга арзонлашиб, Осиёнинг энг қимматбаҳо компанияси мақомини Alibaba’га (капиталлашуви 462 млрд доллар) бой берган.

Tencent акцияларининг кескин арзонлашиши Хитой ҳукумати мамлакатда узоқни яхши кўра олмасликнинг авж олишига қарши курашни кучайтиришга қарор қилгандан кейин юз берган.

30 августда Хитой таълим вазирлиги ушбу соҳани тартибга солувчи идорадан янги онлайн-ўйинлар чиқарилишини, болалар уларни ўйнаши мумкин бўлган вақтни чеклашни талаб қилган. 

Бунинг натижасида Tencent раҳбари Ма Хуатэн (Пони Ма каби ҳам маълум) бир кун ичида 316 млн доллар йўқотган ва унинг бойлиги 36,3 млрд долларгача камайган. 

Tencent билан бир қаторда Хитойнинг онлайн-кўнгилочиш бозорининг қолган етакчиларининг акциялари ҳам арзонлашиб кетган.

Мавзуга оид