Спорт | 08:15 / 01.09.2018
8824
1 дақиқада ўқилади

Шубина ва Борзова кумуш медални қўлга киритди

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинларининг 14-кунги баҳслари ўтказилмоқда.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича баҳсларда навбатдаги медаль қўлга киритилди.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Екатерина Шубина ва Юлия Борзова жуфтлик мусобақаларида 500 метрга финал баҳсларида кумуш медалга эга чиқишди. Ўзбекистон вакиллари 1 дақиқа-ю 48 сония натижани қайд этишган.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Ушбу баҳсларда биринчи ўринни Хитой вакиллари эгаллашган бўлса, учинчи поғонадан японияликлар жой олди.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид