Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир ўринбосари Рёдзи Ноёри билан учрашди
Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Рёдзи Ноёри Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов билан учрашди. Шунингдек, Нагоя Университети раҳбари Мацуо Сейити бошчилигидаги Япония делегацияси вакиллари ҳам учрашувда иштирок этишди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлиги, Инновациялар вазирлиги ва Фанлар Академияси раҳбарлари иштирокида ўтди. Япония делегацияси Ўзбекистоннинг мактабгача таълим, ўрта ва олий таълимдаги ислоҳотларнинг бориши билан танишди.
Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистонда етакчи хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда уларнинг филиаллари, факультетлари фаолияти ва таълим дастурларини йўлга қўйиш муҳимлигини қайд этишди.
Ўзбекистон томон мамлакатимизда Нагоя Университети филиали фаолиятини ташкил қилиш таклифини билдирди. Ўз навбатида, Рёдзи Ноёри давлат секторлари, олий таълим муассасалари ва ишбилармонлар билан ҳамкорликда ишловчи Давлат тадқиқотлар марказини яратишни таклиф қилди.

Ташриф давомида Ноёри Ёшлар марказида маъруза ўқиди. Ўзбекистон-Япония инновацион марказида Рёдзи Ноёри ва илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг Японияда таълим олиб келган 16 ёш олими иштирокида муҳокамалар доираси ўтказилди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар Нагоя ва Тошкент давлат техника университетлари ўртасидаги меморандумни имзолашди. Ушбу ҳужжат ўзбекистонлик талабаларга Нагоя Университетида бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича бепул таълим олиш имконини тақдим этади.
Мавзуга оид
14:49 / 16.12.2025
Сокин ишлаш имконияти – Японияда давлат идоралари қандай ишлайди?
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
18:58 / 14.12.2025
Ўзбекистонда АҚШ компаниялари билан биргаликда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши мумкин
21:04 / 13.12.2025