Жаҳон | 09:54 / 03.09.2018
4279
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда мамлакатдаги энг қадимий музей ёниб кетди

Фото: Reuters/Ricardo Moraes

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Бразилия миллий музейи ёниб кетди, у мамлакатдаги энг қадимий илмий муассаса ҳисобланарди. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳат олгани йўқ.

Таъкидланишича, музей коллекцияси 20 миллионга яқин экспонатларга эга.

Дастлабки маълумотларга кўра, музейнинг барча экспонатлари ёнғин билан йўқ қилинган.

Бразилия миллий музейи 1818 йилда Португалия қироли Жуан VI томонидан очилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Миллий музей фонди блокчейн ёрдамида ҳимояланиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид