Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда “Жеби” тўфони сабабли 600 авиарейс бекор қилинди
Япониянинг 13 та авиакомпанияси “Жеби” тўфони яқинлашиб келаётгани сабабли мамлакатнинг марказий ва жануби-ғарбий қисмида 589 авиарейс бекор қилинганини маълум қилди. Японияда ушбу тўфонга 21-тартиб рақами берилган.
Компаниялар учиши ва қўниши Осака ва Кобе шаҳарларига тўғри келувчи рейсларни бекор қилган. Бекор қилинган рейслар сони ошишда давом этмоқда.
Шунингдек, темир йўл компаниялари Осака, Хиросима шаҳарларига йўналувчи ҳамда Япониянинг энг йирик ороли Хонсюни Сикоку ороли билан боғловчи йўналишлар бўйича “Синкансэн” тезюрар поездлари ва экспрессларни жўнатишни бекор қилишга мажбур бўлмоқда. Бундан ташқари, Канагава ва Тиба префектуралари ўртасидаги паром қатнови тўхтатилган.
Айни вақтда тўфон Япониянинг жануби-шарқига томон яқинлашиб, шимол томон йўналмоқда. Шу тариқа у 5 сентябрь тонгига яқин мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб ўтади. Тўфондаги шамол тезлиги сониясига 45 метрни, кучайганда эса 60 метрни ташкил қилмоқда. Метеорологлар ушбу тўфонни жорий йилдаги энг кучлиси деб аташган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026