Хитой нега Тибетга миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда?
Далай-лама XIV’нинг вориси учун курашдан аввал назоратни кучайтириш илинжида Хитой Тибетга миллиардлаб доллар маблағ киритмоқда. Ворис бўйича масала ушбу етакчининг ўлими ортидан ҳал қилиниши керак, деб хабар бермоқда NBC News телеканали.
Хитой ҳукумати делегациясининг Тибетга кам сонли ташрифларидан бири расмийлар минтақадаги 3,3 миллион кишига фаровонлик келтирадиган ривожланиш дастурини тақдим этдилар, дея таъкидлайди телеканал. Кенг кўламли инфратузилма лойиҳалари ўз ичига янги аэропортлар ва автомагистралларни қуришни қамраб олади. Режалаштирилган сармоялар бюджети 97 млрд долларни ташкил этди. Шунингдек, лойиҳа Тибет буддизмининг муқаддас жойларини ҳимоя қилиш ва барқарор «яшил иқтисодиётни» яратишга қаратилган, деб хабар беради NBC.
Материалда таъкидланишича, Хитой узоқ вақтдан бери Тибет етакчиси Далай-лама XIV’нинг таъсирини камайтиришга ҳаракат қилади.
Хусусан, расмийларга кўра, 1980-йиллардан бери Хитой Тибетнинг асосий монастирларини ва бошқа диний объектларини реконструкция қилиш учун 450 миллион доллардан зиёд маблағ сарфлади. Келгуси беш йил мобайнида бюджетдан яна 290 миллион доллар ажратилади. Хитойнинг Тибетга катта сармоялари шундан далолат берадики, давлат буддистларнинг энг катта миллати сифатида ўз обрўсини яхшилашга уринмоқда.
Шу билан бирга, Хитойнинг саъй-ҳаракатлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳларининг Тибет халқини қатағон қилиш бўйича айбловлари вақтида амалга оширилмоқда, дея қайд этади NBC News. Август ойида АҚШ вице-президенти Майк Пенс Тибет халқи «Хитой ҳукумати томонидан қаттиқ босим остида бўлгани» ҳақида маълум қилди. Июнь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Тибетдаги шароитлар сезиларли даражада ёмонлашаётганини таъкидлади. Пекин, ўз навбатида, репрессиялар бўйича айбловларни рад этиб, Хитой ҳукумати «қолоқ» минтақага фаровонлик олиб келгани ҳамда улар Тибет халқининг ҳуқуқларини тўла ҳурмат қилишларини маълум қилмоқда.
Далай-лама ҳозирда 83 ёшда, кўплаб тибетликларнинг хавотир билдиришича, Хитой Тибет буддизмининг бўлиниши учун мерос бўлиб ўтиш ҳуқуқидан фойдаланиб қолишидан қўрқмоқда. Хитойдан эслатишларича, ҳукумат Тибетнинг кейинги диний етакчисини тасдиқлаши керак. шу билан бирга, Далай-ламанинг айтишича, унинг энг катта ташвиши шундан иборатки, Хитой Тибетнинг етакчиси сифатида ўз ворисини маълум қилиши мумкин, дея хулоса қилади NBC.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой иқтисодиёти савдо урушидан жабр кўра бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:45 / 07.01.2025
Тибетда кучли зилзила: юздан ортиқ киши ҳалок бўлган
14:59 / 06.01.2025
Ўзбекистон 2025 йилда 43 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштиряпти
17:54 / 29.12.2024
Хитой Тибет жанубида дунёдаги энг йирик ГЭСни қурмоқчи. Аҳоли, Ҳиндистон ва экологлар қарши
17:00 / 28.12.2024