Иқтисодиёт | 19:42 / 04.09.2018
10434
2 дақиқада ўқилади

Намангандаги «Орзу» кичик саноат зонасида 10та корхона фаолият бошлади

Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 9,9 гектар майдонда ташкил этилган «Орзу» кичик саноат зонасида умумий қиймати 142,3 миллиард сўмлик 22та лойиҳадан 74 миллиард сўмлик 10та лойиҳа ишга туширилди.

Жумладан, Мустақиллик байрами арафасида енгил саноат, озиқ-овқат, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишидаги «Орзу Идеал текстил», «Порлоқ текстил либослари», «Сўғдиёна файз текстил», «Кварц саноат сервис», «Босир текстил сервис», «Улуғ-Б», «Universal Food Trade», «Mega eko plast», «Нуробод сифат текстил», «White gold towel textile» корхоналари ўз фаолиятини бошлаб, 1100дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Корхоналарнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 82,2 млрд сўмни ташкил этиб, 6,2 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиш кўзда тутилган.

Маълумот учун, ушбу саноат зонаси мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид