19:45 / 04.09.2018
8488

Шаҳрисабз MAQOM ART меҳмонларини қабул қилишга тайёр

Шаҳрисабзда I Халқаро Мақом санъати форумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида маълум қилишди.

Форумга тайёргарлик билан танишиш мақсадида Бош вазир Абдулла Арипов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаровлар Шаҳрисабзда бўлишди. Улар шаҳардаги ободончилик ишлари билан танишиб, 80 га яқин мамлакатдан ташриф буюриши кутилаётган меҳмонхоналар ва меҳмон уйларини кўздан кечиришди.

Фото: Камиль Еникеев

MAQOM ART форуми доирасида Сурхондарё вилояти Мусиқали драма театрининг истеъдодли артистлари очиқ осмон остида ўзларининг ноёб спектакллари билан иштирок этишади. Бунинг учун саҳна ва декорациялар тайёр ҳолатга келтирилди. 

Бундан ташқари, Шаҳрисабзда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруков ва мамлакатнинг барча минтақалари департаментлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда форумни юқори савияда ўтказиш ва меҳмонларни қабул қилиш масалалари муҳокама этилди. Учрашув натижасида марказ инфратузилмасини яхшилаш ва маданий-кўнгилочар тадбирлар юзасидан қўшимча таклифлар киритилди. 

Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида I Халқаро Мақом санъати форуми бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 80 га яқин мамлакатидан иштирокчи ва меҳмонлар ташриф буюради.

Фото: Камиль Еникеев
Фото: Камиль Еникеев
Фото: Камиль Еникеев
Фото: Камиль Еникеев
Фото: Камиль Еникеев
Top