Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россияни «жиддий хато» ҳақида огоҳлантирди
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттердаги ўз саҳифасида ёзишича, Россия ва Эрон Сурия президенти Башар Асаднинг Идлиб вилоятидаги «телбаларча» ҳужумини қўллаб-қувватлайдиган бўлса, «жуда жиддий хато» қилиши мумкин.
Трампнинг маълум қилишича, Асад Идлибга «телбаларча» ҳужум қилмаслиги керак. Қўшма Штатлар президенти Дамашқнинг бу вилоятни озод қилиш бўйича режаларига шундай реакция билдирди.
«Россияликлар ва эронликлар агар ушбу эҳтимолий инсонлар фожиасида иштирок этса, жиддий гуманитар хатога йўл қўядилар», - дея ёзади Трамп.
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар натижасида «юз минглаб одамлар» ҳалок бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Сурияга зарба бериш учун объектлар рўйхатини тузгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
19:09 / 05.12.2025
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
18:02 / 05.12.2025
Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди
14:47 / 05.12.2025