Жаҳон | 14:46 / 04.09.2018
6797
1 дақиқада ўқилади

Украинада Россия ОАВ иши тўхтатилиши мумкин

Фото: РИА Новости

Украина Олий радасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Анна Гопконинг маълум қилишича, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши Россиянинг барча оммавий ахборот воситалари ишини мамлакат ҳудудида тўхтатишга мажбурдир. Бу ҳақда у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

Унинг фикрига кўра, Россиянинг барча оммавий ахборот воситалари санкциялар рўйхатига киритилиши керак.

«Одамлар мияси ҳар куни ҳужумга учрамоқда. Нега биз бунга чидашимиз керак? Бу оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги масаласи эмас... Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши Москванинг Украинадаги барча каналлари фаолиятини таҳлил қилиши ҳамда тўхтатиши, уларни санкциялар рўйхатига киритиши керак», - деб ёзган Гопко. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг Қримни қайтариб олиш имкониятлари баҳоланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид