Спорт | 22:51 / 05.09.2018
11031
1 дақиқада ўқилади

«Челси» янги инновацион либосни тақдим қилди - унда микрочип бор

«Челси» клуби 2018/19 мавсуми учун мўлжалланган учинчи тўплам либосини тақдим қилди. У оч-ҳаворангда, кўкрак қисмида кулранг ҳошияли дизайнда ишланган.

Клуб логотипи ва ҳомий номи ёруғлик қайтарадиган бўёқларда ёзилган. Либосга NikeConnect технологияси асосида микрочип ўрнатилган. Унинг ёрдамида смартфон орқали клуб магазинига кириш ва жамоа ўйинларининг видеолавҳасини томоша қилиш мумкин. Кўкрак қисмидаги кулранг ҳошиялар орқали Лондон шаҳридаги Челси тумани харитаси чизилган.

Инновацион либоснинг нархи 100 евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид