Жаҳон | 08:04 / 05.09.2018
7322
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Идлибдаги вазият фонида Россия билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади

Фото: REUTERS

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Сурия ҳукумат қўшинлари томонидан Идлибда ўтказилиши мумкин бўлган ҳарбий амалиётлар туфайли Туркия-Россия ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда РИА «Новости» Туркия телевидениесига асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, воқеаларнинг бундай ривожи кўплаб одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келади, бошқалар эса гуманитар фалокат содир бўлган тақдирда, Туркия ҳудудига йўл олади. Унинг қўшимча қилишича, агар музокаралар жараёнида тегишли ечим топилса, бундан қочиш мумкин бўлади.

«Ҳозирда Туркия билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик жуда муҳим», - деди Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Сурия билан чегарага танклар юборгани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид