Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Украинадаги АҚШ фаоллигининг мақсадини айтди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг билдиришича, АҚШ Украинанинг Россияга яқин ҳудудида кескинликнинг хавфли ўчоғини яратишни мақсад қилган. Бу ҳақда у «Биринчи канал»даги «Катта ўйин» дастурида маълум қилди.
«Мен улардан сўрамоқчиман: Украинага қизиқишингиз борми? Ўн минг километр масофада. Мен Америка Қўшма Штатлари Украинада нимани қидираётганини билмайман. Фақат шуни биламанки, улар Россия Федерацияси бевосита чегарада янги, узоқ муддатли салбий ўчоқ яратишмоқчи», - деди у.
Аввалроқ, Украина жануби-шарқидаги жанговар ҳаракатлар ҳудудига АҚШ ва Канададан юқори лавозимдаги ҳарбийлар келгани хабар берилганди. Бу ҳақда тан олинмаган «Донецк халқ республикаси» қуролли кучлари матбуот хизмати бошлиғи Даниил Безсонов маълум қилди.
Унинг айтишича, жанговар ҳаракатлар ҳудудига келган ёлланма жангчилар ва қўмондонлар Украина қуролли кучлари тайёрлаётган ҳужумда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Путиннинг Порошенкога таҳдиди ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
20:40 / 05.07.2026
Константиновка кимнинг қўлида – Донбасснинг стратегик муҳим шаҳридаги вазият ҳақида
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026