Жамият | 17:48 / 06.09.2018
20274
2 дақиқада ўқилади

Фото: Жиззахдаги пиёдалар ўтиш жойларида ўқувчи ёшларнинг муляжлари ўрнатилди

Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан янги 2018-2019 ўқув йили бошланиши муносабати билан болалар билан боғлиқ йўл-улов ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудидаги мавжуд серқатнов йўл ёқаларида жойлашган таълим муассасалари олдидаги пиёдалар ўтиш жойларига янги инновацион ғоялар асосида ўқувчи ёшларнинг муляжлари ўрнатилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

- Ушбу ўқувчи ёшларнинг муляжлари транспорт воситалари ҳайдовчиларини ҳушёрликка чорлаб, ҳайдовчини транспорт воситасини тезлигини мажбурий камайтиришга эришилади, - дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори капитан Эркин Очилов.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Фото: Жиззах вилояти ИИБ

Бундан ташқари, вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Диққат болалар!” тадбири давомида янги ўқув йилининг илк кунларида мактабга биринчи бор ташриф буюрган ўқувчи ёшлар билан мустақиллик дарслари билан бир қаторда ўқувчи ёшларни уйдан мактабга ва мактабдан уйга боришларида уларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланишлари юзасидан кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида соҳа ходимлари томонидан қисқа дарс машғулотлари ташкил этилди.

Мавзуга оид