Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тақиқланган ахборот мавжуд бўлган сайтлар энди қандай аниқланади?
Вазирлар Маҳкамасининг “Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани хабар берилганди.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурсларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда Интернет тармоғи ресурсларининг мониторинги юритилади.
Интернет тармоғи ресурсларининг мониторинги, шунингдек, Марказга белгиланган тартибда келиб тушган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ҳам олиб борилади.
Мониторинг натижасида тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурси аниқланган тақдирда Марказ томонидан бир иш куни мобайнида Интернет тармоғи ахборот ресурсида тақиқланган ахборот мавжудлиги юзасидан хулоса тайёрланади.
Марказ хулосасида қуйидагилар акс этган бўлиши керак:
хулоса қабул қилинган сана;
мониторинг ўтказиш учун асос;
ўрганиш предмети (тақиқланган ахборот аниқланган ахборот ресурслари рўйхати);
ўтказилган мониторинг натижалари.
Мониторинг натижаларини экспертизадан ўтказиш учун Марказ Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 228-сон қарори билан ташкил этилган Оммавий коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясига мурожаат қилишга ҳақли.
Интернет тармоғи ахборот ресурсининг идентификация маълумотлари Реестрга киритилишига асос бўлган Марказ хулосаси ёки Эксперт комиссияси қарори юзасидан судга мурожаат қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
22:10 / 05.04.2026
Эронда интернет ўчирилиши бўйича жаҳон рекорди қайд этилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
12:54 / 14.03.2026