Жаҳон | 07:42 / 07.09.2018
5691
2 дақиқада ўқилади

Бразилияда президент бўлишга асосий даъвогар номзодга жароҳат етказилди

Фото: Antonio Scorza/Globo/AP

Бразилияда президентликка номзодлардан бири Жаир Болсонару 6 сентябрда сайловолди тадбири вақтида пичоқ билан яраланди. Унинг ўғли Флавиунинг маълум қилишича, ҳозирда Болсонарунинг аҳволи меъёрлашган.

Globo телеканалининг маълум қилишича, сиёсатчи операция қилинган.

Сиёсатчига ҳужум Минас-Жерайс штатининг Жуиз-ди-Фору шаҳрида содир этилган. Унинг ошқозон қисмига пичоқ билан зарба берилган.

Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва октябрда ўтадиган президентлик сайловларига қўйилмагандан кейин мутахассислар Болсонаруни сайловларда ғалаба қозонишга асосий номзод деб аташаётганди.

Таъкидланишича, ҳужум видеосида Болсонару тарафдорлари қуршовида бўлганда, оломон орасидан сиёсатчига зарба берилганини кўриш мумкин. Видеода ким ҳужум қилганини кўришнинг иложи бўлмаган, бироқ қўриқчиларнинг хатти-ҳаракатларига кўра босқинчи қўлга олинган.

G1 порталининг хабар беришича, гумонланувчи сиёсатчи билан “турли қарама-қарши фикрларга эга бўлгани” сабабли унга ҳужум қилган. Шунингдек, ҳужум шахсий сабабларга кўра амалга оширилгани айтилган.  

Бразилия президенти Мишел Темер ушбу ҳодисани “сайловолди кампаниясини осойишта ўтказишни иложсиз қилувчи” номақбул ҳолат деб атаган. 

Мавзуга оид