Нурсултон Назарбоев тушлари ҳақида гапириб берди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қарағанда вилояти металлурглари билан учрашиб, уларга ўзи кўрадиган тушлар ҳақида гапириб берди.
“Барчамиз металлургмиз ва бир партиядан иборатмиз. Биз мамлакат ва халқ учун хизмат қиламиз. Мен тушимда домна печи ёнида турганимни мунтазам кўраман. Бу иш қийиндир, ҳаво тоза эмас. Бироқ бу ишни ҳамиша яхши кўриб қоламиз”, деб айтган Назарбоев инстаграммдаги саҳифасида жойлаштирилган видеода.
“Мен ўзимни металлургияга бағишлаганман ва ўзимни бошқа ишда кўрмаганман. Президент бўлишни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Бироқ шундай бўлиб қолди”, деб айтган Назарбоев.
Назарбоев вилоятга ташрифи давомида бир қатор саноат объектлари, боғлар ва маданият уйларига ташриф буюрган.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
19:48 / 29.04.2024