Жаҳон | 23:57 / 07.09.2018
6169
1 дақиқада ўқилади

Трамп Хитойга янги божлар киритиш билан таҳдид қилди

Фото: AFP 2018 / Johannes Eisele

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга янги божлар киритиш билан таҳдид қилди. Трампнинг айтишича, қўшимча чоралар тез орада қўлланиши мумкин. 

“Мен Хитой билан қаттиққўл бўламан, чунки шундай бўлишим лозим. Биз технологиялар соҳасида 50 млрд долларга бож киритдик. Энди яна 200 млрд долларни қўшдик. Гапириш ёқимсиз, бироқ агар истасам яна 267 млрд долларга божлар киритишга тайёрман”, деб айтган Трамп.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Пекинда бунга жавобан кучли “қурол” – АҚШнинг 1,2 трлн долларлик давлат облигациялари пакети мавжуд. Агар Хитой уларни сотишни бошласа, Оқ уй бюджетни барқарорлаштириш учун маблағлар қарзга ололмайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид