Жаҳон | 19:01 / 07.09.2018
6844
1 дақиқада ўқилади

Украинада НАТО базаси пайдо бўлишининг тахминий муддати айтилди

Фото: РИА Новости / Михаил Маркив

Украина Олий радасининг миллий хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича қўмитаси котиби Иван Винник мамлакатда НАТО базаси беш-етти йилдан сўнг пайдо бўлиши мумкинлигини билдирди.

— Биз ўрта муддатли истиқболда Украинада жойлаштирилишига умид қилаётган НАТО базалари тўғрисидаги масала конституциянинг асосий қисми орқали тартибга солинган, —деди у "112 Украина" телеканали эфирида.

Винникнинг аниқлик киритишича,  "ўрта муддатли истиқбол" беш-етти йилни ташкил этади.

Украина конституциясига мувофиқ, Атлантика альянси ҳарбий контингентини жойлаштириш учун мамлакат НАТОга аъзо бўлиши талаб қилинади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид