16:40 / 09.09.2018
14232

Денис Истомин АҚШдаги мусобақа финалига чиқди

АҚШнинг Чикаго шаҳрида эркаклар ўртасида теннис бўйича мукофот жамғармаси 150 минг доллар бўлган «Челленжер» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик Денис Истомин яримфинал доирасида америкалик Бьорн Франтенжелога қарши кортга чиқиб, 6:1, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди ва финалга чиқди.

Истомин ярим финалга қадар никарагуалик Марсело Аревалони 6:4, 6:1, америкалик Томми Полни 7:5, 6:3, бельгиялик Рубен Бемелмансни 6:3, 6:4 ҳисобларида мағлуб этганди.

Энди у финал баҳсида мезбонларнинг яна бир вакили Реили Oпелкага қарши кортга чиқади. Опелка ярим финалда германиялик Доминик Куперни 6:3, 7:6 ҳисобларида мағлуб этди.

Денис Истомин август ойи охирида Осиё ўйинлари—2018 турнир медалида чемпион бўлганди. 26 август куни Индонезияда бўлган Истомин ва АҚШ Очиқ чемпионатида иштирок этиб, 25 соат давомида йўл юриб, 16 минг километр масофадаги Нью-Йоркка учиб борди. Аммо у илк баҳсдаёқ Стив Жонсонга 3:6, 6:7, 3:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди.

Айни вақтда ATP таснифида 76-ракетка бўлиб турган Истомин Чикагодаги турнирга иккинчи теннисчи сифатида сараланган.

Top