Ўзбекистон | 11:43 / 10.09.2018
21959
1 дақиқада ўқилади

Эрон Ўзбекистон автомобилларини импорт қилишни ва уларни ўзида йиғишни хоҳлаяпти

Фото: nuz.uz

Эрон Ўзбекистон автомобилларини импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида хабар қилинди. 

Spot’нинг ёзишича, Эрон автобус ва юк парки янгиланишга жуда муҳтож бўлиб, шу сабабдан Эроннинг Sepehr Meshqat Caspian компанияси Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёр.

Биринчи босқичда Эрон компанияси «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси автомобиль маҳсулотининг бир нечта намуналарини сотиб олишни режалаштирмоқда. Ундан сўнг ҳажм 1 минг донага қадар оширилади.

Бундан ташқари, компания маҳсулотни қисмларга ажратилган (complete knock-down) ва ярим ажратилган ҳолда (semi knock-down) кейинчалик Эронда йиғиш йўлга қўйиш мақсадида импорт қилиш таклифи билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan 29 мингдан ортиқ автомобилни сотувга қўйгани хабар берилганди.

Мавзуга оид