Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Радзивил Қитъалараро кубокда кумуш медал совриндори бўлди
Ўзбекистонлик енгил атлетикачи, уч карра Осиё чемпиони Светлана Радзивил Чехиянинг Острава шаҳрида бўлиб ўтган Қитъалараро кубокда баландликка сакраш бўйича иккинчи натижани қайд этди.
Ушбу халқаро турнирда россиялик Мария Ласицкене ғалаба қозонди. Икки карра жаҳон чемпиони сифатида Европа номидан иштирок этган Ласицкене 200 сантиметр баландликдан ўтди. Осиё вакили сифатида турнирга борган Светлана Радзивил эса 195 сантиметрлик натижани қайд этди, учинчи ўринни эгаллаган Америка қитъаси вакили Леверн Спенсер (Сент-Люсия) 193 сантиметрлик натижа билан кифояланди.
Ласицкене Бутунроссия енгил атлетика федерациясидан четлатилгани туфайли Қитъалараро кубокда нейтрал мақомда иштирок этди.
Турнирда Осиё шарафини ҳимоя қилган яна бир ўзбекистонлик енгил атлетикачи, Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори Руслан Қурбонов эса уч ҳатлаб сакраш машқларида олтинчи натижани қайд этди.
Мавзуга оид
20:42 / 03.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Баландликка сакрашдаги қўшҳокимлик, маррадаги йиқилиш ва Жалоловнинг нокаути
17:54 / 03.10.2023
Сафина Саъдуллаева Осиё ўйинлари чемпиони, Радзивилда кумуш медал
00:40 / 05.08.2021
Токио-2020. Бекзод Aбдураҳмонов ва Светлана Радзивил иштирокини бошлайди
00:08 / 03.08.2021