Жаҳон | 12:33 / 10.09.2018
32209
2 дақиқада ўқилади

«Толибон» Афғонистон шимолидаги туманни эгаллаб олди

Фото: AP

«Толибон» радикал ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоятида жойлашган туманлардан бирини эгаллаб олди. Бу ҳақда Tolo News телеканали мансабдор шахсларга асосан хабар бермоқда.

«Маҳаллий амалдорлар Жузжон вилоятидаги Ҳамаб тумани кучли тўқнашувлардан кейин «Толибон» назорати остига ўтганини тасдиқлашди», - дея хабардан иқтибос келтиради РИА Новости.

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудларни эгаллаб олган ҳамда йирик шаҳарларга ҳужум бошлаган «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Ўтган ой радикал ҳаракат етакчиси Ҳайбатулла Охунзода Афғонистон ҳукуматининг уч ойга вақтинчалик сулҳ тузиш ҳақидаги таклифини рад этди. 19 август куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани толиблар билан сулҳ эълон қилди. У Қурбон ҳайити муносабати билан рўй берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон раҳбари кутилмаганда Афғонистонга келганди

Мавзуга оид