Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хитойни “талон-тарожлик”да айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг бошқа давлатлар томонидан талон-тарож қилиниши даври эндиликда ўтмишда қолганини айтди. Трамп бир қатор давлатлардан импорт қилинувчи маҳсулотларга божлар киритиш қарорига изоҳ бериш вақтида шундай сўзларни айтиб ўтди. Трамп АҚШнинг савдо ҳамкорларини ноинсоф сиёсатда айблаган.
Унинг айтишича, АҚШ билан тенг бўлмаган шароитларда савдо қилувчи Хитойнинг иқтисодий сиёсати ноинсоф ҳисобланади.
“Агар АҚШ Хитойга машина сотса, унда 25 фоиз солиқ тўлаши керак. Хитой АҚШга машина сотганда эса солиқ 2 фоизни ташкил қилади. Ким буни ҳалол деб ҳисоблайди? Бошқа давлатлар Американи талон-тарож қилган кунлар тугади”, деб ёзган Трамп твиттерда.
Аввалроқ АҚШ Хитойдан импорт қилинувчи 50 млрд долларлик, сўнгра яна 16 млрд долларлик товарларга нисбатан бож киритганди. Сентябрда яна 200 млрд долларлик маҳсулотларга бож киритиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026