Жамият | 14:55 / 11.09.2018
6535
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги хонадондан 7,5 килограмм гиёҳвандлик моддаси топилди

Иллюстратив фото

2018 йилнинг 6 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида вилоят ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2018” тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Тадбир давомида “Қайнар” ҚФЙда яшовчи И.Э. уйи томида 7 кг. 627 гр. “марихуана” ва 589 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид