13:59 / 12.09.2018
7842

Ўзбекистон яна бир йирик анжуманга тайёргарлик кўрмоқда

Жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунлари пойтахтда “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзуида халқаро конференция ўтказилади.

ЎзА’нинг ёзишича, мазкур конференция, аввало, Марказий Осиё транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришга оид қўшма саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш ва бу борадаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга йўналтирилган.

Конференцияда Марказий Осиё мамлакатларини қизиқтирган, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро ташкилотлар, энг аввало, халқаро молиявий тузилмалар билан ҳамкорликка қаратилган, Марказий Осиё мамлакатларининг транспорт-транзит салоҳиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқишга йўналтирилган масалалар муҳокама қилинади. 

Конференцияда 45 мамлакатдан 200 дан ортиқ меҳмон, 25 халқаро ташкилот, молия институтлари ва етакчи транспорт компаниялари иштирок этади.

Жумладан, Жаҳон банки, ОТБ, ИТБ, ЕТТБ, ОИИБ, БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти, Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси, ЕХҲТ, ГХҲЖ, ШҲТ, ИҲТ, МДҲ, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури, ТРАСЕКА дастури, Халқаро автомобиль транспорти уюшмаси, Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилоти ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда. 

Top