Жамият | 10:07 / 13.09.2018
8837
1 дақиқада ўқилади
Икки аёл ўртасидаги ўзаро жанжал пичоқ ишлатиш билан якунланди
Тошкент вилоятининг Бўка туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 7 сентябрь куни Оҳангарон шаҳрида яшовчи Г.А. исмли аёл “Бўстон Сабзавот Нур” фермер хўжалиги дала майдонида ўзаро жанжал оқибатида Пискент туманида яшовчи М.А. исмли аёлга пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада М.А. касалхонага ётқизилган. Г.А. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.