Жамият | 12:32 / 13.09.2018
15793
2 дақиқада ўқилади

Стоматологик муолажа орқали касаллик юқиши мумкинми? 

Фото: Pixabay

Тиш даволатиш, олдириш, қўйдириш, тиш тошларини тозалатиш ва шу каби муолажалар қон билан боғлиқ муолажалар ҳисобланади, деб хабар бермоқда республика Санитария-эпидемиология хизмати. 

ОИВ инфекцияси, гепатит В, гепатит С каби бир қатор юқумли касалликларнинг айнан қон орқали юқиши ҳеч кимга сир эмас.

Хўш, стоматолог ҳузурига келганлар касаллик юқтириб олмаслиги учун нималар эътибор беришлари керак? 

Булар: 

  • стоматология хонасидаги кресло ва туфлагичларнинг озодалигига;
  • стоматолог беморни резина қўлқопсиз кутиб олиши ва текширишдан олдин янги қўлқоп кийишига;
  • ҳар бир бемор учун алоҳида индивидуал асбоблар  тўплами бўлишига;  
  • милкка укол қилишда қўлланиладиган шприцлар, тиш илдизи каналларини текширувчи игналар, римерлар (тиш каналларини кенгайтиргичлар) каби қон билан алоқада бўлувчи асбоблар бир маротабалик бўлишига;
  • тиш эговлайдиган бор машинанинг учликлари стерилланганлигига;
  • тиш олдирганда ёки даволатганда тиш ўрнига қўйиладиган пахта, бинтли шарикчаларни стерил банкадан олиб ишлатилишига;
  • тиш қўйдираётганингизда, қолип олиш учун темир қолипчаларни стерил столдан олиб ишлатилишига;
  • ишлатаётган асбобларнинг никеллари кўчмаган ва зангламаганига алоҳида эътибор беришлари керак. 

Шунингдек, қон орқали юқувчи касалликларни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган Африка давлатлари,  Ҳиндистон, Хитой, Таиланд,  каби мамлакатларга туристик саёҳатларга борганда янада эътиборлироқ бўлиш керак.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти