Жамият | 11:02 / 15.09.2018
23977
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Artel»да автомобилсиз кун. Корхона ходимлари ишга велосипедларда келишди

«Artel» корхонаси ходимлари «Автомобилсиз кун» акциясида иштирок этишди ва иш жойларига велосипедларда келишди.

Фото: Artel

«Автомобилсиз кун» акцияси Ўзбекистонда биринчи бор уюштирилмоқда. Ушбу акциянинг асосий мақсади соғлом ҳаёт тарзи ҳамда экологияни сақлашни тарғибот қилиш ва катта шаҳарларни ҳаддан ташқари автомобилизациялаш атроф-муҳит учун катта зарар эканлигини жамиятга уқтиришдир.

«Автомобилсиз кун» акциясининг асосий ғояларидан бири бу табиатга зарар етказувчи автотранспортларнинг ўрнига инсон организми учун фойдали ҳамда табиатга зарар етказмайдиган бўлган велосипедлардан фойдаланишдир.

Фото: Artel

«Бу соғлик дегани. Одамларимиз фақат машиналарда юрмасдан, кўпроқ велосипед ҳайдаса, юраги бақувват бўлади, умри узаяди», – дея фикр билдирганди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв.

«Artel» компаниясининг ходимлари ва раҳбарияти ушбу фикрни тўлиқ қувватлаб, «Автомобилсиз кун» акциясида иштирок этишди ва иш жойларига велосипедларда ташриф буюришди. 

Фото: Artel

«Велосипед ҳайдаш инсоннинг юрак қон-томир тизимини мустаҳкамлайди, мушакларга қувват ато этади, оёқлар чидамлилигини оширади, нафас олиш тизимини яхшилайди ва инсон организмига бардамлик бағишлайди.

Фото: Artel

«Мен велосипед ҳайдаганимдан завқландим. Атрофдаги ҳайдовчилар ўта тартибли, велосипедчиларга жой беришмоқда, муомалалари эса мулойим» – дейди компания ишчиларидан бири.

Фото: Artel

«Бугун мен ишга велосипедда етиб келишга аҳд қилдим. Амир Темур ва Осиё кўчалари кесишувида янги қурилган велосипед йўлакчаларига дуч келдим. Машинада юравериб, пойтахтимизда рўй бераётган ўзгаришларга эътибор бермаган эканман. Бугун эса нафақат велосипед ҳайдашдан завқ олдим, балки Тошкент шаҳрига янгича назар ташладим, бўлиб ўтган ободонлаштириш ишларига эътибор бердим. Пойтахтимиз янада гўзал, тоза ва ҳам ҳайдовчиларага, ҳам велосипедчи ва пиёдалар учун барча қулайликлар яратилган шаҳарга айланмоқда», - дейди «Artel» корхонасининг яна бир ходими.

Фото: Artel

«Artel»нинг ишга велосипедда етиб келган барча ходимлари енгиллик ва бардамликни ҳис қилаётганликларини ҳамда унумли меҳнатга тайёрликларини билдиришди.   

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид