Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Юнайтед» «Уотфорд»ни тўхтатди ва турнир жадвалида юқорилади
Англия Премьер-Лигаси 5-турида «Манчестер Юнайтед» «Уотфорд» меҳмони бўлди. Шу пайтгача мезбонлар чемпионатда бирорта очко йўқотмаган эди.
Ўйиннинг 35-дақиқасида Лукаку ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтгач, Смоллинг ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. 65-дақиқада Грей битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Ўйин «Манчестер Юнайтед»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Бу натижадан сўнг, «МЮ» 9 очко билан 8-ўринга чиқиб олди, АПЛ стартида қаторасига 4 ўйинда ғалаба қозонган «Уотфорд» эса 12 очко билан 4-ўринда қолди.
АПЛ, 5-тур
Уотфорд – Манчестер Юнайтед 1:2
15 сентябрь, «Викарэж Роуд» стадиони
Голлар: 0:1 – 35 Лукаку, 0:2 – 38 Смоллинг, 1:2 – 65 Грэй.
Уотфорд – Фостер, Кэткарт (Саксесс, 88), Холебас (Мазина, 84), Янмат (Фемения, 72), Кабаселе, Хьюз, Дукуре, Капу, Перейра, Дини, Грэй.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Янг, Валенсия (Байи, 90), Линделеф, Матич, Феллайни, Лингард (Марсиал, 71), Погба, Санчес (Мактомини, 84), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Капу (34), Холебас (36), Матич (70), Валенсия (81).
Четлатиш: Матич (90)
Тур ўйинлари

Турнир жадвалидаги ҳолат

Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026