Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада ўзбек миллий таомлари фестивали бўлиб ўтди
Остонада ўзбек миллий таомларининг гастрономик фестивали бўлиб ўтди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Миллий PR-маркази вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.
Тадбир Ўзбекистон ошпазлар уюшмасидан махсус таклиф қилинган ошпазларнинг маҳорат дарслари билан бошланди. Палов, сомса, тандир нонлари, қайноқ шўрва - фестиваль меҳмонлари нафақат миллий таомларимиз, балки бу таомларни тайёрлаш жараёнлари билан ҳам яқиндан танишишга муяссар бўлишди.
Кўргазма ташкилотчилари Тошкентнинг энг қадимий бозорларидан бири - "Чорсу" муҳитини яратишди. Фестиваль шаҳар маъмурияти ёнидаги майдонда бўлиб ўтди.
Ёрқин рангдаги миллий кийимлар, хушбўй ҳидли зираворлар, мевалар ва ширинликлар тадбирга ўзбекона шукуҳ берди.
Тадбир дастуридан нафақат миллий таомлар дегустацияси ва маҳорат дарслари, балки кўргазма меҳмонлари учун қизиқарли танловлар ўрин олди. Шарқ бозори ва мукофотлар ўйналувчи ўйинлар ташкил этилди. Мукофот тариқасида маиший техника ва кундаликда керак бўлувчи буюмлар топширилди.
Концерт дастури фестивалга янада қувноқ руҳ бағишлади. Ўзбек ва қозоқ қўшиқлари саҳнада жаранг сочди.
Фестиваль Қозоғистонда Ўзбекистон туризми йили доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Миллий PR-маркази, Қозоғистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва KazakhTourism компанияси томонидан ташкил этилди.
Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларининг KazakhTourism раиси ўринбосарлари ҳамда Қозоғистон туристик компаниялари вакиллари билан учрашуви ўтказилди. KazakhTourism раиси ўринбосари ўзбекистонлик ҳамкасбларига Қозоғистонда бўлиб ўтадиган этник кўргазмаларда иштирок этишни таклиф қилди. Ўз ўрнида Ўзбекистон вакилларининг зиёрат туризми бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, туризм йўналишида қўшма IT-платформа тузишга оид таклифлари қозоғистонликларда катта қизиқиш уйғотди.
Мавзуга оид
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:01 / 04.06.2026