Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzCard’сиз бир кун. Тизим ҳамон «хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида»
16 сентябрь, соат 18:52 ҳолатига кўра, UzCard банклараро тўлов тизими ишдан чиққанлигича қолмоқда.
Ўзбекистондаги миллий пластик карталар монополисти бўлмиш UzCard роппа-роса 24 соатдан бери ишламаяпти. UzCard тизимдаги носозликлар 15 сентябрь куни соат 18:52да бошлангани ҳақида маълум қилганди.
Тўлов терминаллари ва банкоматлар процессинг маркази билан улана олмаётгани туфайли, харидорлар дўконларда олган маҳсулотлари учун пул тўлай олмасдан, у ердан қуруқ қўл билан қайтиб чиқишга мажбур бўлишмоқда. PayMe ва Click каби йирик мобил тўлов хизматлари орқали ҳам тўловларни амалга ошириб бўлмаяпти.
Uzcard тизими ишдан чиқиши Ўзбекистондаги 18 миллиондан ошиқ пластик карта муомаласига таъсир кўрсатди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2018 йилнинг январь—август ойларида тўлов терминаллари орқали 39,2 триллион сўм пул тушган. Бу эса кунига ўртача 160 миллиард, соатига ўртача 6,7 миллиард сўм деганидир.
Айни вақтда муаммо сабаби айтилмаяпти, муаммо қачон ечилиб, пластик карталар ишлай бошлаши ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот берилмаяпти.
Истеъмолчилар айни вақтда пластик карталаридаги пул маблағлари бўйича ҳеч қандай маълумотга эга эмас.
Мавзуга оид
15:05 / 01.12.2025
Темирйўллари тизимида монополия тугатиладими?
15:51 / 27.10.2025
Марказий банк савдодаги тариф ва нотариф чекловларни камайтиришга чақирди
14:17 / 07.10.2025
“Юксалиш” ҳаракати: Божлар ёрдамида монополия яратмаслик керак
10:09 / 15.08.2025