11:20 / 17.09.2018
14594

Яна бир фуқаро пора бериб, жавобгарликка тортилди

Иллюстратив фото

2018 йил 13 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбариятига вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими М.Б. билдирги билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда 12 сентябрь куни Олтинсой тумани “Бибизайнаб” маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-100 автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ўтказилган авторейд тадбири давомида, соат 15:00ларда Қумқўрғон туманида яшовчи, Б.Э.нинг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчининг ҳужжатларини назорат тартибида текширганида, у автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз бошқариб юрганлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини ўрнатилган тартибда жарима майдонига жойлаштирганини, шундан сўнг 13 сентябрь куни соат 12:50ларда  ёнига ҳайдовчи Б.Э. ўзининг маҳалладоши Н.Э. билан бирга келиб, транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб бериши эвазига пора сифатида пул беришини таклиф қилаётганлигини маълум қилинган.

Мазкур билдиргига асосан, шу куни соат 17:50ларда Сурхондарё вилояти ИИБ Ўз хавфсизлиги бўлими, Олтинсой туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг “Бибизайнаб” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.Э. ички ишлар ходими М.Б.га “Ласетти” русумли хизмат автомашинасининг ичида 310.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой туман прокуратураси томонидан Н.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211 модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Top