Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Жиддада “Ўзбекистонда инвестиция ва саёҳат” тадбири
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бош консуллиги билан ҳамкорликда Shosh contact travel сайёҳлик фирмаси “Ўзбекистонда инвестиция ва саёҳат” мавзусида тадбир ташкил қилди.

Уни Жидда савдо палатаси раиси ўринбосари Зиёд Ал-Бассам кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон ҳақида илиқ сўзларни билдирди. Шундан сўнг Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консули Сирожиддин Шамсуддинов мамлакатнинг инвестиция ва саёҳат соҳасидаги истиқболлари мавзусида гапириб ўтди.
Тадбирга бизнес, туристик фирмалар вакилларидан 100га яқин киши ташриф буюрган.

Шунингдек, ушбу тадбирда яқин кунларда очилиши кутилаётган Тошкент-Жидда-Тошкент авиарейсининг тақдимоти ҳақида ҳам сўз юритилди.


Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026