Спорт | 19:31 / 17.09.2018
3764
1 дақиқада ўқилади

УЕФА «ПСЖ»нинг араблар билан тузган ҳомийлик битимларини тафтиш қилади

Фото: TripAdvisor

УЕФА молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда гумонланаётган «ПСЖ» клуби бўйича ишни шу ҳафта ўрганиб чиқади.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, 19 сентябрь, чоршанба куни ташкилот расмийлари мазкур масала юзасидан йиғилиш ўтказади, унда қандай қарорга келингани кейинроқ эълон қилинади. Манбада таъкидланишича, йиғилишда клубнинг трансфер сиёсатига эмас, балки 2015-2017 йиллар оралиғида Қатар компаниялари билан тузилган ҳомийлик шартномаларига асосий эътибор қаратилади. Ушбу мажлисда «ПСЖ»дан ташқари бошқа айрим жамоалар фаолияти ҳам айни масала юзасидан ўрганиб чиқилади.

Қайд этилишича, Париж клуби июнь ойи охирига қадар 50 миллион евродан кам бўлмаган миқдорда ўз футболчилари сотиб юбориш бўйича УЕФА қўйган талабни бажарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ПСЖ» президенти Носил Ал-Ҳелаифи клубнинг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани миш-мишдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид