Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада «нефть магнати» қўлга олинди
Одатда божхоначилар бензин, дизель каби тайёр ёқилғи маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига доир кўплаб қонунбузарликларни фош қилишган. Аммо, Фарғонада бу гал аниқланган ҳолат эса очиғи амалиётда камдан кам кузатилган, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Х. бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли автомашина Фарғона шаҳар ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина салонида полиэтилен қопларга жойланган 710 литр нефть маҳсулоти ортилганлиги аниқланган.
Одатда нефть мураккаб технологиялар асосида заводларда қайта ишланади. Аммо, нефтнинг ноқонуний айланмаси фош этилишига қараганда, “уддабурон”лар энди уни қўлбола цеҳларда қайта ишлашга киришган кўринишади. Бундан-да муҳими, улар бу хом ашёни қаердан олишган?
Бу саволларга ушбу ҳолат юзасидан давом эттирилаётган текширувлар давомида жавоб топилади.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:34 / 22.05.2026