Жаҳон | 10:46 / 18.09.2018
3246
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Дакота штати нефть қазиб олиш бўйича Венесуэладан ўзиб кетди 

Фото: AP/ Hasan Jamali

Американинг Шимолий Дакота штати июлда нефть қазиб олиш ҳажми бўйича Венесуэладан ўзиб кетиб янги рекорд қайд этди, деб ёзади Блумберг агентлиги.

Штатда июль ойида кунига 1,27 миллион баррел нефть қазиб олинган – бу Венесуэланинг кўрсаткичларидан кўпроқ.  ОПЕК манбаларининг маълумотларига кўра, Венесуэлада августда кунига 1,24 миллион баррел нефть қазиб олинган.  

Августда сланецли нефть қазиб олишнинг ўсиши туфайли АҚШ 1999 йилдан буён илк марта нефть қазиб олиш ҳажми бўйича Россияни ортда қолдирди. Мамлакат энергия вазирлигининг энергетик ахборот бошқармаси августда АҚШда кунига 10,9 миллион баррел нефть қазиб олинганини билдирди. Бу июндагига нисбатан кунига 120 минг баррелга кўп демакдир.

Венесуэлада эса аксинча, жиддий иқтисодий ва сиёсий инқироз манзарасида ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши кузатилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид